Welcome to Госактив   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госактив GSpeech
  eye                     
   
 

ОБЪЯВЛЕНИЕ

Агентство по управлению государственными активами Республики Узбекистан объявляет конкурс на замещение руководящих и других должностей в центральном аппарате Агентства Подробнее...

Ҳурматли ишбилармон ва тадбиркорлар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги ПФ-5552-сонли “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосан давлат мулки объектлари 1 сўм бошланғич қийматида инвестиция киритиш шарти билан “E-ijro auksion” электрон савдо ташкилотининг савдо майдончалари аукцион савдоларига чиқарила бошлади. Batafsil...

hotel uzbekistan-2Давлат активларини бошқариш агентлиги “Ўзбекистон” меҳмонхона комплексини сотиш бўйича ошкора танлов савдоларига таклиф этади.

“Оtel O`zbekiston” МЧЖ қўшма корхонаси устав капиталидаги давлат улуши ер ва унда жойлашган инфратузилма объектлари ҳамда “Ўзбекистон” меҳмонхона комплекси биносидан 99 йил давомида фойдаланиш (тасарруф этиш ҳуқуқисиз) ҳуқуқи шаклида шакллантирилган.

 Мазкур объект давлат улушининг бошланғич нархи 10 фоизга пасайтирилиб, 29,7 млн. АҚШ доллари этиб белгиланди.

Инвестиция мажбуриятларига кўра, мажмуани сотиб олган инвесторга икки йил ичида 100 миллиард сўм миқдорида сармоя киритиши, 10 йил давомида асосий фаолият тури яъни меҳмонхона хизмати кўрсатишни сақлаб қолган ҳолда ташқи фасадини ўзгартирмасдан меҳмонхонани таъмирлаши ва бошқарувга энг илғор менежерларни жалб қилиши талаб этилади.

Тошкент шаҳрининг қоқ юрагида жойлашган ушбу кўркам мажмуанинг умумий ер майдони 17.482 м2 ни ташкил этади. Бино 17 қаватдан иборат бўлиб, жами 315 та хонаси мавжуд. Улар 83 та бир кишилик (стандарт), 60 та 1 кишилик (яхшиланган), 59 та ярим люкс стандартдаги (иккита ётоқли), 105 та икки кишига мўлжалланган (twin) ҳамда 7 та люкс шунингдек 1 та (грандлюкс) хоналаридир.

Меҳмонхона мажмуасида 2 та 330 кв.м кенгликдаги анжуманлар зали ҳамда 2 та 2 020 кв.м кенгликдаги 550 ўринга мўлжалланган банкет заллари мавжуд. Мижозларга қулайлик яратиш мақсадида минибар, ресторан, савдо ва валюта айирбошлаш шаҳобчалари, спорт хонаси, сауна, бассейн, автотураргоҳ, бепул интернет хизматлари туну-кун фаолият кўрсатади.    

Меҳмонхона мажмуаси метронинг ёнгинасида жойлашган бўлиб, халқаро аэропортгача 10 км, Шимолий вокзалгача 7 км масофадир.

Мазкур мажмуа 2017 йилда 7 миллиард 100 миллион сўм, 2018 йилда 6 миллиард 300 миллион сўм соф даромад кўрган.

Танлов савдоларида иштирок этиш учун талабгор мазкур давлат улуши бошланғич нархининг камида 15 фоизи миқдоридаги маблағларини пул ўтказиш йўли билан қуйидаги ҳисоб рақамига закалатга қўйиши шарт:

Чет эл валютасида пул ўтказиш учун, валюта ҳисоб рақами: 21 508 840 000 600 289 002, корреспондент банк: CITIBANK N.A., New York, SWIFT: CITIUS 33, USA, Acc.: 36115651, бенефициар банк: Central Bank of Uzbekistan, SWIFT: CBUZUZ22;

Миллий валютада пул ўтказиш учун, банк коди: 00014, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар бош бошқармаси, қабул қилувчининг ҳисоб рақами: 23402000300100001010, тўлов топшириғининг “Тўлов реквизитлари” қисмида кўрсатилган реквизитлар бўйича тўловларни амалга ошираётганда, шунингдек пул ўтказмаси учун асос кўрсатилган ҳолда қуйидагилар тақдим этилади: Давлат активларини бошқариш агентлиги учун, ҳисоб рақами 200410860262660000000000001, СТИР 201 122 696, даромад коди бўйича 3 512 113”.

Танлов таклифлари солинган конвертнинг биринчи нусҳалари очилиши 2019 йил 30 август соат 15:00 да Давлат активларини бошқариш агентлиги биноси (106-хона)да бўлиб ўтади.

Танлов шартлари ҳақида тўлиқ маълумот олиш мақсадида Давлат активларини бошқариш агентлиги мутахассисларига мурожаат қилинг. Манзил Тошкент ш., Амир Темур кўчаси, 6.

Тел: (+99871) 259-22-02, 259-20-70, 259-22-56, 259-20-91.

Веб-сайт: www.davaktiv.uz, электрон почта: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра., Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.  

 

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech