Welcome to Госактив   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госактив GSpeech
  eye                     
   
 

ОБЪЯВЛЕНИЕ

Агентство по управлению государственными активами Республики Узбекистан объявляет конкурс на замещение руководящих и других должностей в центральном аппарате Агентства Подробнее...

Ҳурматли ишбилармон ва тадбиркорлар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги ПФ-5552-сонли “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосан давлат мулки объектлари 1 сўм бошланғич қийматида инвестиция киритиш шарти билан “E-ijro auksion” электрон савдо ташкилотининг савдо майдончалари аукцион савдоларига чиқарила бошлади. Batafsil...

Жорий йилнинг 29 июл - 02 август кунлари “E-IJRO AUKSION” электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич нархи 1 сўмга тенг қийматдаги 12 та бўш турган давлат мулки объектлари, 108 та ер участкасига бўлган ҳуқуқ ва суд ҳужжатларини ижро этиш бўйича 52 та объект сотилди.

Давлат мулки объектлари

Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудий бошқармалари томонидан ушбу ҳафтада “E-IJRO AUKSION” электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич нархи 1 сўм қилиб белгиланган бўш турган 12 та давлат мулки объекти 14 млрд 970 млн. сўм инвестиция киритиш, 137 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 378 млн. сўмга сотилди.

2019 йил 1 июлдан бошлаб давлат кўчмас мулк объектларини ижарага бериш бўйича савдолар “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончаси орқали амалга оширилади. Жумладан ушбу ҳафтада 66 та объект савдога чиқарилди 12  та объект реализация қилинди.

 

photo5350367677367036693.jpg

 

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқ

Ер ресурслари бўйича электрон онлайн-аукционларда ушбу ҳафтада жами 108 табошланғич нархи 344,9 млн. сўмлик ер участкаларига бўлган ҳуқуқ 29 млрд. 665 млн. сўмлик инвестиция киритиш ва 528 га яқин янги иш ўринларини яратиш шарти билан 1 млрд. 547,4 млн. сўмга сотилди. Ҳафта давомида жами 300 та бошланғич нархи 3 млрд. 17,3 млн сўмлик, ер участкасига бўлган ҳуқуқ электрон онлайн-аукционсавдоларига чиқарилди.

Шунингдек, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида ҳозирги кунда 2596та бошланғич нархи 91 мрлд. 198,9 млн. сўмлик бўш ер участкалари электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиш учун жойлаштирилган.

photo5350367677367036694.jpg

 

Суд ҳужжатларини ижро этиш бўйича

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича бўлиб ўтган электрон онлайн-аукционларда ушбу ҳафта жами 52 та объект 5 653,6 млн. сўмга сотилди. Ҳафта давомида 88 та объект электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.

photo5350684667428318477.jpg

 

Дарё ўзанларини тозалаш ҳуқуқи

Ушбу ҳафта давомида онлайн-аукционларда жами 3 та дарё ўзанларини тозалаш лойиҳалари 1 млрд. 81,7 млн. сўмга сотилди. Шу билан бирга, ҳафтада жами 4 та бошланғич нархи 1 млрд. 492 млн. сўмлик, дарё ўзанларини тозалаш лойиҳалари электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.

Шунингдек, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида ҳозирги кунда19 табошланғич нархи 6 млрд. 199,4 млн. сўмлик дарё ўзанларини тозалаш лойиҳалари электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиш учун жойлаштирилган.

Металл қазиб олиш ҳуқуқи

Шу билан бирга, ҳафта давомида жами 1 табошланғич нархи 7,5 млн. сўмлик қимматбаҳо металларни қазиб олиш ҳуқуқи 7,8 млн. сўмга сотилди. Ҳафта давомидажами 9 та бошланғич нархи 60 млн. сўмлик, қимматбаҳо металларни қазиб олиш ҳуқуқиэлектрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.

Шунингдек, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида ҳозирги кунда 56 табошланғич нархи 420 млн. сўмлик қимматбаҳо металларни қазиб олиш ҳуқуқи электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиш учун жойлаштирилган.

Ягона электрон савдо майдончасида савдога қўйилган объектлар хусусидаги янгиликларни www.e-auksion.uz ва www.uza.uz сайтлари орқали кузатиб боринг!

 

“Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК PR хизмати

 

 

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech