Welcome to Госактив   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госактив GSpeech
  eye                     
   
 

elon right small

 

Биз ижтимоий тармоқларда

elon right smallTelegram каналимиз

 Жорий йилнинг апрел ойида электрон онлайн аукцион савдосида Тошкент вилояти, Паркент тумани, Бойқазон МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Паркентсой ўзанидаги участка аукцион савдосига қўйилади. Унда тўрт нафар тадбиркор иштирок этиб, “Файз маш хизмат” МЧЖ аукцион ғолиби бўлади ва унга “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази”нинг баённомаси берилади ҳамда “Хавфсиз дарё” давлат унитар корхонаси ўртасида шартнома тузилади.

Бироқ орадан бир ой муддат ўтгач, аукционда иштирок этган бошқа бир тадбиркор, “Эксклюзив Стар Продукт” хусусий корхонаси раҳбари Республика бош вазири А.Ариповнинг Паркент туманига ташрифи чоғида “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида аукцион ўтказишга тўсқинлик қиладиган техник узилиш бўлганлигини айтади. Сўнг аукционни қайта ўтказиш ва дарё ўзанини тозалаш ҳуқуқини аукционда ғолиб бўлган тадбиркордан икки баробар кўпроқ пулга сотиб олиб, давлат бюджетига қўшимча олти юз миллион сўм киритишини айтади. Бош вазир аукционни пухта ўрганиб, ушбу масала қонуний ва адолатли кўриб чиқилиши бўйича тегишли мутасаддиларга вазифалар берган. 

Мазкур масалани ўрганиш учун алоҳида махсус гуруҳ эмас, балки Ахборот технологиялари ва комуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг биргина мутахассиси жалб қилинади ва унинг маълумотномаси расмийлаштирилади. Айтиш керакки, бу маълумотномада электрон дастурларнинг ҳаракати тўлиқ ёритиб берилмаган. Сабаби, узоқ вақт талаб қилинадиган техник жараён, нимагадир, юзаки ва қисқа фурсатда текширувдан ўтказилган. Ва мазкур маълумотнома асосида иш Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судига оширилган. 

Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Б.Кенжаев ушбу маълумотнома билан чекланиб, ҳал қилув қарорини қабул қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатларни аниқламасдан, қонун хужжатларини нотўғри талқин қилиб, моддий ҳуқуқ нормасини нотўғри қўллаган. Ва “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази”ни жавобгар, деб топган. Суднинг бундай қарори натижасида “Паркентсой маш-машаси” бошланган.

Жараённинг биринчи босқичида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддасида қонуний кучга кирмаган суд ҳужжатининг ижросини таъминланиши қонунга хилоф ҳисобланиши белгиланган. Бироқ ҳал қилув қарори кучга кирмасдан туриб, аукцион ғолиби ўртасидаги шартнома бекор қилинади ва Паркентсой сойи ўзанидаги участка қайта аукцион савдосига қўйилади. Мазкур аукцион савдосида “Эксклюзив Стар Продукт” хусусий корхонаси Бош вазирга берилган ваъдага мувофиқ, дарё участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини бир млрд сўмга эмас, балки 231 млн сўм эвазига қўлга киритган.

“Хавфсиз дарё” давлат унитар корхонаси қайта савдо ўтказиш учун “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази”га ариза беради ва аукцион шу асосда ўтказилган. Маш-машанинг кейинги босқичида негадир “Хавфсиз дарё” давлат унитар корхонаси “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази”ни ушбу қайта ўтказилган аукционни ноқонуний ўтказилганда айблаб, судга беради. 

Шу тариқа томоша давом этади. Бу сафар дарё участкаси учун қайта ўтказилган аукционда 231 млн сўмга ютиб олган тадбиркор “Хавфсиз дарё” давлат унитар корхонасини судга беради. Чунки “Хавфсиз дарё” давлат унитар корхонаси ноқонуний аукцион сабабли тадбиркор билан шартнома имзолашдан бош тортади.

Аукционнинг ҳақиқий ғолиби эса ҳақиқат қарор топиши учун жуда кўп мутасадди ташкилотларга мурожаат қилади. Аммо бу мурожаатлардан ҳеч бир самара бўлмайди. Барчаси “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази”ни айблаб келаверади.

Шундан сўнг адолатсизликдан қийналган тадбиркор Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси раҳбарига, Президентнинг маслаҳатчисига, Бош вазирга, Давлат хавфсизлик раисига, Бош прокурорга, Олий суд раисига ва Бизнес омбудсман раҳбарига амалий ёрдам сўраб, мурожаат қилган.

Ушбу раҳбарларнинг тезкор амалий ёрдами билан жорий йилнинг июль ойида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ахборот комуникация технологияларини жорий этиш ва ахборот хафвсизлигини таъминлаш бошқармаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Ахборот комуникация технологияларини жорий этиш маркази ва тегишли мутасадди ташкилотларнинг малакали мутахассисларидан иборат бўлган Ишчи гуруҳи тузилиб, “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонасида қайта ўрганиш ўтказилган. 

Ишчи гуруҳ хулосасига кўра, илк савдода “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида умуман қонунбузилишлар аниқланмагани ҳамда аукционни ўтказишга тўсқинлик қиладиган техник узилиш содир бўлмагани аниқланган. Бошқачароқ айтганда, аукцион шаффоф ва ҳалол ўтган. 

Айтиш жоизки, “Файз маш хизмат” МЧЖ Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди томонидан ўтказилган суддан норози бўлиб, Тошкент вилояти иқтисодий судига аппеляция шикояти киритади. Жорий йилнинг 18 июль куни эса Тошкент вилояти иқтисодий суди апелляция инстанцияси судялари иштирокида очиқ суд мажлиси бўлиб ўтади.

Судлов ҳайъати “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонаси томонидан 2019 йилнинг апрель ойида электрон онлайн савдоларини ўтказишда қонун нормалари бузилмаган, деб топади. 

Бундан ташқари, қарорда Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди конкрет маълумотлар ва асосларни инобатга олмасдан 2019 йилнинг майдаги Ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш ҳамда кимошди савдосини ва унинг натижалари бўйича тузилган шартномани ҳақиқий эмас, деб топиш тўғрисида асоссиз хулосага келгани қайд этилган.

Бир сўз билан айтганда, судлов ҳайъати барча асос ва фактларни инобатга олиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилган. Қарор эълон қилинган кундан бошлаб кучга кирган. 

Шундай қилиб, “Паркентсой маш-машаси” тугади. 

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech