Welcome to Госактив   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to Госактив GSpeech
  eye                     
   
 

ОБЪЯВЛЕНИЕ

Агентство по управлению государственными активами Республики Узбекистан объявляет конкурс на замещение руководящих и других должностей в центральном аппарате Агентства Подробнее...

Ҳурматли ишбилармон ва тадбиркорлар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги ПФ-5552-сонли “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосан давлат мулки объектлари 1 сўм бошланғич қийматида инвестиция киритиш шарти билан “E-ijro auksion” электрон савдо ташкилотининг савдо майдончалари аукцион савдоларига чиқарила бошлади. Batafsil...

         Аввал хабар қилинганидек, 2018 йил 9 мартдаги шартномага кўра, собиқ “Чорсу” меҳмонхона мажмуаси “Inter Tourism” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонага 2017 – 2019 йиллар мобайнида ҳукумат кафолатисиз 33,0 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш орқали 270 ўринга мўлжалланган 4 юлдузли меҳмонхона мажмуасини қуриш ва 350 та янги иш ўринини яратиш шарти билан сотилган эди.

        Хорижий корхона томонидан олди-сотди шартномасида белгиланган мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмагани сабабли, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 2 июлдаги ҳал қилув қарорига кўра, томонлар ўртасидаги шартнома бекор қилинган.

        Ҳукуматнинг тегишли топшириғига кўра, Давлат активларини бошқариш агентлиги собиқ “Чорсу” меҳмонхона мажмуасидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида, мазкур объектни инвестиция мажбуриятларини бажариш шарти билан такроран оммавий савдоларга чиқаришни кўзда тутган.

        Айни дамда Вазирлар Маҳкамаси қарорининг лойиҳаси тайёрланиб, тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилмоқда.

       Ахборот хизмати

 

??????? Orphus
Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech