2021 йилнинг 8 июлида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги ПФ-6258-сон Фармони қабул қилинди.
Мазкур Фармонда қуйидагилар назарда тутилган:
- давлат активларини сотишдан тушадиган маблағларнинг бюджетга йўналтириладиган қисмини амалдаги 73 фоиздан 87 фоизга ошириш;
- алоҳида қарорлар асосида хусусийлаштиришдан тушадиган маблағларнинг йирик компанияларга ўтказиладиган қисмини бюджетга йўналтириш;
- ҳокимликлар қарори билан сотилган объектлардан тушадиган маблағларнинг бюджетга йўналтириладиган қисмини 73 фоиздан 87 фоизга ошириш ва уни тегишли вилоят, туман (шаҳар) бюджетларига тенг улушларда йўналтириш;
- давлат активларини “1 сўм” бошланғич қийматда савдоларга чиқариш амалиётини бекор қилиш.
Ушбу Фармоннинг қабул қилиниши:
- Давлат бюджетига, шу жумладан туман ва шаҳарлар маҳаллий бюджетларига тушумларнинг кўпайишига;
- вилоят, туман ва шаҳарлар ҳокимликларининг хусусийлаштиришдан манфаатдорлигини оширишга;
- давлат активини бозор қийматида сотилишига ва коррупцион хатти ҳаракатларнинг олдини олишга хизмат қилади.